Шўрчида “Нексия-3” 11 ёшли болани уриб кетди
Фото: yhxbb_uz
Жорий йилнинг 23 май куни соат 13:00 ларда, Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, “Бўстон” М.Ф.Й. ҳудудидан ўтувчи маҳаллий автомобиль йўлида ҳайдовчи, 1992 й.т. С.Х. “Нексия-3” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган пиёда, вояга етмаган, 2009 й.т. С.Т.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Натижада, пиёда 11 ёшли С.Т. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Шўрчи туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг