Шон-шарафимиз тимсоли

16:25 18 Ноябрь 2019 Жамият
1968 0

Термиз шаҳридаги осмонўпар флагштокка ўрнатилган байроқ остида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишланган “Байроғимиз—фахримиз, ғуруримиз” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбийлар, профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Унда таъкидланганидек, миллий байроғимиз мустақил давлатчилигимиз рамзи, халқимизнинг орзу-умидлари, ғурури белгиси сифатида ҳар бир кишининг фахр- ифтихор туйғусини юксалтираётир. Байроғимиз миллий-тарихий анъаналаримиз, узоқ ўтмишга бориб тақаладиган бой маданиятимиз, поклик, яхшилик, донишмандлик, шон-шуҳрат ва садоқат каби халқимизга хос эзгу фазилатларни ўзи ифода этган.

Тадбир давомида Термиз шаҳар кўчалари бўйлаб Ўзбекистон Миллий гвардиясининг ҳарбий отлиқлар отряди, вилоят ички ишлар бошқармасининг скутерлари, чегара қўшинларининг квадратцикллари, ҳарбий автомашина ва велоспортчилари иштирокида байрам марши ташкил этилди. Ёшлар ўртасида югуриш бўйича веломарафон ўтказилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер