«Шоҳнигор»нинг шоҳона маскани

14:34 19 Август 2022 Жамият
631 0

Фото: Халқ сўзи

Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 17-давлат мактабгача таълим ташкилотининг қўш қаватли биноси таъмирдан чиқарилгач, бу гўша «Шоҳнигор» маҳалла фуқаролар йиғинининг шоҳона масканига айланди, десак адашмаймиз.

Салкам юз нафар ўғил-қизни ўз бағрига олган мактабгача таълим ташкилотининг шинам, ҳавас қилгулик даражага келиши учун 400 миллион сўм миқдорида маблағ сарфланди. Ётоқхоналар, мусиқа зали, ошхона ва бошқа қўшимча хоналар таъмирланди. Ён-атроф ораста ҳолга келтирилди. Қиш ғамини ёзда қил, деганларидек, қозонхона ва иситиш ускуналари ҳам шайлаб қўйилди. Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ажратилган 240 миллион сўм маблағ эса болалар ўйин майдончаси, ёзги айвон қурилиши ва эскиларини таъмирлашга сарфланди. Хуллас, бугун «Шоҳнигор»даги бу масканга келган киши ўзини замонавий мактабгача таълим муассасасига кириб қолганини ҳис этади.

Маълумотларга қараганда, жорий йилнинг тўққиз ойида Бухоро вилоятида 12 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилади.

Истам ИБРОҲИМОВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер