Шоҳимардонда кумуш қиш таровати
Фото: «Халқ сўзи»
Фарғона вилоятининг анклав ҳудудида жойлашган Шоҳимардон қишлоғи йилнинг тўрт фаслида ҳам бетакрор ва хушманзара табиати билан сайёҳларни оҳанрабодек ўзига чорлайди. Шу боис бу ердаги тарихий-меъморий зиёратгоҳлар, экотуристик марказлар ҳамиша ташриф буюрувчилар билан гавжум бўлади.
Айни кунларда эса Шоҳимардонда қиш таровати ҳукмрон. Виқорли қоя-тошлар салтанати, оқ либосга бурканган бепоён арчазорлар, зариф қўшиқлар куйлаб оқадиган тиниқ сойлар, шарқона ҳовлилардаги мароқли суҳбатлар ҳар қандай қишида бир умрга унутилмас хотиралар қолдиради.
— Шоҳимардон табиати музейи, замонавий мезонлар асосида таъмирдан чиқарилган Ҳазрат Али зиёратгоҳи, Ёрдон қишлоғи, Дугоба тоғлари бўйлаб қамраб олинган экотуристик маршрутлар рўйхати йилдан-йилга кенгайиб бораётир, — дейди Шоҳимардон музейи ходими Гулноза Нажмиддинова. — Шоҳимардонга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиш борасидаги изчил саъй-ҳаракатлар туфайли бу ерга нафақат юртимиз бўйлаб, балки қўшни республикалардан ҳам сайёҳлар оқими тобора кўпайиб бормоқда.
Ботир Мадиёров, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг