Шифокорларнинг хатоси билан 140 кишига коронавирусга қарши вакцина ўрнига физиологик эритма юборилган

02:17 25 Апрель 2021 Дунё
2016 0

Франциянинг шимоли-шарқидаги Эперне шаҳридаги эмлаш марказида шифокорларнинг хатоси билан 140 кишига вакцина ўрнига физиологик эритма юборилган. Бу ҳақда маҳаллий "Le Point" газетаси ёзмоқда.

Ҳодиса 20 апрель куни содир бўлган. Бундай эритмалар шифокорлар томонидан турли хил процедуралар, шу жумладан, яраларни тозалашда ишлатилади. Мутахассислар ушбу хатони эртаси куни сезиб қолишган.

Газетанинг ёзишича, эмлаш маркази шифокорлари зудлик билан барча «эмланган»лар билан боғланиб, улар яқин кунлар ичида ҳақиқий вакцинани олишларини айтишган. Улардан айримлари 23 апрель куни вакцина қабул қилган. Ушбу англашилмовчиликнинг сабаблари ҳақида маълум қилинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер