Шифокорга тан жароҳати етказган фуқаро 4 йилга қамалди

17:44 06 Ноябрь 2021 Жамият
569 0

Шу йилнинг 24 март куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг токсикология қабул бўлимига пойтахтнинг Олмазор туманида истиқомат қилувчи 37 ёшли фуқаро У.Н онаси ҳамроҳлигида олиб келингани ҳамда бу ерда бошқа беморларга хизмат кўрсатаётгани учун ўз хизмат фаолиятини ўтаётган навбатчи шифокор Н.Тошпўлатовага тан жароҳати етказгани ҳақида айтилганди.

Шифокор Н.Тошпўлатова “Қўшма краниофациал жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош миянинг оғир даражада лат ейиши. Субарахноидал қон қуюлиши. Бурун суяклари ва бурун тўсиғи синиб силжиши. Энса ва бурун соҳалари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Назогеморрея” ташхиси ва бош мия шиши асорати билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Суд ҳукмга кўра, У.Н'га нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгаришсиз қолдирилди. Айбланувчига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер