ШҲТ саммитида имзоланадиган айрим ҳужжатлар ва кўриладиган масалалар ҳақида маълумот берилди

22:07 12 Сентябр 2022 Сиёсат
1468 0

Фото: Архив сурат

Самарқанд саммитида бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Темур Абдулин бу ҳужжатларнинг айримларини ошкор қилди.

Унинг айтишича, саммитда 30дан ортиқ ҳужжат имзоланади. Бу ҳужжатлар Президентимиз ташаббусларида илгари сурилган масалалардан иборат.

Қабул қилиниши кутилаётган ҳужжатлар орасида аъзо мамлакатларнинг ўзаро транспорт боғлиқлиги бўйича Концепция, «Эзгу ният» институти тўғрисида Низом, илк бор ШҲТнинг туризм ва маданият пойтахти тасдиқлаш масалалари бор.

Ташкилотнинг асосий ҳужжати – Самарқанд декларациясида ШҲТнинг минтақавий ва глобал масалалар бўйича позицияси эълон қилинади.

Яна бир муҳим ҳужжат – Эрон ташкилотга тўлақонли аъзолик мақомини бериш учун унинг мажбуриятлари кўзда тутилган Меморандум имзоланади.

Шунингдек, саммитда Саудия Арабистони, Қатар ва Миср давлатларига ташкилотга шерик мақомини бериш масаласи кўриб чиқилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер