Шавкат Умурзоқов Япония фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

18:48 08 Август 2023 Сиёсат
735 0

Жорий йилнинг 8 август куни Тошкент шаҳар ҳокими v.b. Шавкат Умурзоқов Япониянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Такаши Хатори билан учрашди.

Жаноб Хатори самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқлик сиёсати ва кенг ислоҳотларни эътироф этди. Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп йиллик дўстона алоқалар ҳозирги кунда ҳам ривожланиб, кенгайиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.

Ш. Умурзоқов Такаши Хаторининг янги лавозимга киришгани билан табриклаб, унга давлатларимиз ўртасидаги ўзаро иқтисодий, дипломатик, маданий муносабатларни мустаҳкамлашда улкан муваффақият тилади. Бугунги кунда Тошкент шаҳри Япония ҳудудлари билан савдо-иқтисодий, шаҳарсозлик, туризм, маданият, фан ва таълим соҳаларида фаол ҳамкорлик қилиб келаётганини айтиб, уни янада кучайтириш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Шунингдек, Тошкент шаҳри тез суръатларда ривожланаётгани баробарида қурилаётган Янги Тошкент тумани ва Янгиҳаёт туманида фаолиятини бошлаган "Янгиҳаёт индустриал технопарки", уларнинг имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Учрашув якунида тарафлар амалий мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер