Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи бошланди. Фоторепортаж

13:19 25 Март 2024 Сиёсат
1045 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Давлатимиз раҳбари дастлаб Янги Наманган туманидаги «Гавҳар груп» корхонасини бориб кўрди. У йилига 1 минг 200 килограмм заргарлик буюмларини саноат усулида ишлаб чиқариш қувватига эга.

«Гавҳар груп» масъулияти чекланган жамиятига Туркия, Италия, АҚШ ва Германиядан замонавий ускуналар келтирилиб, 2022 йилда ишга туширилган. Бугунги кунда корхонада 10 минг хил дизайндаги заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ўзлаштирилган. Чет эллар билан ҳамкорликда қўл соатларининг тилла корпусини тайёрлаш йўлга қуйилган. 2023 йилда 270 килограмм маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Шунингдек, бу ерда 3D моделлаштириш орқали буюртма асосида исталган кўринишдаги буюмларни ишлаб чиқариш мумкин. Яна бир муҳим томони, корхонада маҳаллий заргарлар билан кооперация йўлга қўйилган. Натижада яширин ишлаганлар «соя»дан чиқди, иш ўринлари кўпайди. Корхонада 100 дан ортиқ кишининг бандлиги таъминланган. Шу ернинг ўзида ёшларга ҳунар ҳам ўргатилади.

Президент ташрифини ёритишда иштирок этаётган «Халқ сўзи» мухбири фоторепортаж тайёрлади.

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер