Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида ўтказилган қатор ишбилармонлик тадбирларидан фоторепортаж
Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи иккинчи куни доирасида қатор ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари ХХР Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Хэ Лифэн ҳамроҳлигида шу кунларда Сиань шаҳрида ўтаётган Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги кўргазмасига ташриф буюрди. Кўргазма доирасида Сиань шаҳри ҳамда Сирдарё, Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги телекўприк орқали янги қўшма лойиҳаларни тантанали ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, жами 3,3 миллиард долларлик 15 та лойиҳани - автомобиль ва электромобиллар, қурилиш материаллари, металлдан кенг турдаги маҳсулотлар, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширди ва янги корхоналар қурилишига старт берди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Хитой ишбилармон, молия ва инвестиция доираларининг етакчи вакиллари билан учрашув ўтказди.

















Шу билан Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Фото: Ҳасан Пайдоев, «Халқ сўзи»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг