Шавкат Мирзиёев Туркманистонга жўнаб кетди

19:37 20 Октябр 2022 Сиёсат
957 0

Фото: president.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Сердар Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан 20 октябрь куни расмий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди.

Бўлажак олий даражадаги музокаралар чоғида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади. Саммит якунида устувор йўналишлар бўйича ўндан зиёд ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғининг очилиши, «Хоразм–Тошовуз» чегараолди савдо маркази қурилишининг бошланиши ҳам ташрифнинг муҳим воқеалари бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер