Шавкат Мирзиёев Покистонга жўнаб кетди
Фото: Президент Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Имрон Хоннинг таклифига биноан 3 март куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати маълум қилди.
2021 йил июлда Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган эди. Бу галги ташрифда ушбу стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, саноат кооперацияси, транспорт, логистика, инфратузилма ва туризма соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантириш чоралари муҳокама қилинади. Учрашувда, шунингдек, халқаро ва минтақавий маслалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.
Музокаралар натижаси бўйича қўшма декларация ва қатор ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг