Шавкат Мирзиёев: "Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”

17:39 31 Март 2022 Сиёсат
1099 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентимиз раислигида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, жаҳон иқтисодиётидаги мураккаб вазиятдан келиб чиқиб ҳудуд ва тармоқларни ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

“Ҳозир дунёда жуда мураккаб давр давом этяпти. Ҳар куни янги синовлар билан тўқнаш келяпмиз.

Лекин, бу – эртага нима бўлади деб, кутиб ўтириш керак, дегани эмас. Муаммоларни тезкор аниқлаб, ҳал қилиш ва янги имкониятларни излаб топишимиз зарур”, деди Президент.

Қорақалпоғистон, Андижон, Сурхондарёда тадбиркорларнинг муаммоларини ичига кириб, кўп таклифлар тайёрлангани қайд этилиб, қолган вилоятларнинг ҳаракати суст, ташаббус ва таҳлил йўқлиги танқид қилинди.

Масалаларни доимий таҳлил қилиш ва тезкор чораларни кўриб бориш мақсадида Бош вазир бошчилигида кундалик ишлайдиган Республика штаби ташкил этилади. Ушбу штабга вилоят ҳокимлари ва тегишли вазирлар ҳам аъзо бўлади.

Штаб олдига бозордаги нарх-навони кундалик аҳволи бўйича зарур тезкор чораларни кўриб бориш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер