Шавкат Мирзиёев Москва шаҳрига етиб борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москва шаҳрига етиб борди.
"Внуково" аэропортида давлатимиз раҳбарини Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Эртага, 8 октябрь куни МДҲ саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтади. Кун тартибидан Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг