Шавкат Мирзиёев Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ШУАР Компартияси Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй билан учрашмоқда
Фото: president.uz
Хитойнинг энг йирик ва етакчи ҳудудларидан бири - Синсзян-Уйғур автоном тумани билан амалий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ШУАР Компартияси Партия қўмитаси котиби Ма Синжуй бошчилигидаги ХХР делегацияси билан айни дақиқаларда ўтаётган учрашувида муҳокама қилинмоқда.
Кун тартибида - қайта тикланувчи энергетика, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва логистика, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини ташкил этиш борасида, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг