Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирлигига мактаб-интернатларни оптимизация қилишни топширди
Фото: president.uz
Халқ таълими вазирлигига «Zamin» фонди билан ҳамкорликда:
— бу йил 2 минг 600 дан зиёд заиф эшитувчи болаларни тиббий текширувдан ўтказиб, уларни эшитиш мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;
— эшитиш мосламалари ва кохлеар имплантация ёрдамида эшитиш қобилияти тикланган болаларни босқичма-босқич умумтаълим мактабларига ўтказиш ва мактаб-интернатларни оптимизация қилиш топширилди.
Мутахассислар фикрига кўра, агар барча янги туғилган чақалоқларнинг эшитиш қобилияти скрининг қилинса, вақтида зарур чораларни кўриш орқали эшитиш ногиронлигини 60 фоизга камайтириш мумкинлиги таъкидланди.
Шуни ҳисобга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда барча туғруқхоналарни эшитишни скрининг текшируви ускуналари билан жиҳозлаш ва эшитиш ногиронлигини камайтириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритишга топшириқ берилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг