Шавкат Мирзиёев иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни иқтисодий тараққиёт, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчи Сума Чакрабартини қабул қилди.
Маслаҳатчининг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган фаолиятининг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.
Хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, умумтаълим муассасалари салоҳияти ва инвесторлар билан стратегик коммуникацияни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Иқтисодий ислоҳотлар, давлат бошқаруви, таълим соҳаларидаги илғор халқаро тажриба ва стратегик режалаштириш амалиётини изчил жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, халқаро майдонда мамлакатимиз инвестиция салоҳиятини тарғиб қилишни янада кенгайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг