Шавкат Мирзиёев биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

16:53 22 Март 2025 Сиёсат
411 0

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрига ташрифи якунида Ҳазрати Ҳизр мажмуасида бўлиб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди.

Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Марҳумларнинг яхшиликларини эслаш, қабристонларни ободонлаштириш халқимизнинг эзгу қадриятларидан. Ушбу мақбара ҳам Президентимиз бошчилигида қурдирилган, азиз зиёратгоҳга айлантирилган. Муборак Рамазон ойида бундай эзгу амаллар барча жойларда ёрқин намоён бўлмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер