Шавкат Мирзиёев: Барча ватандошларимиз ҳақида ғамхўрлик қилиш – бизнинг бурчимиз
Президентликка номзод қашқадарёлик сайловчилар билан учрашувда хориждаги юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга оид режаларни маълум қилди.
“Янгиланган Конституциямизда давлат ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўз фуқароларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳомийлик кўрсатишни кафолатлашини муҳрлаб қўйдик.
Ҳозир бу ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ амалга ошириш бўйича келгуси етти йиллик режаларимни айтаман.
Хорижий давлатларда ҳунарманд ва кулоллар кўргазмалари ўтказилади, Наврўз ва Мустақиллик байрамлари кенг нишонланади.
Ватандошларимиз учун Ўзбекистон бўйлаб, айниқса, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларига махсус саёҳатлар ҳамда чегирмалар пакети ишлаб чиқилади.
Бу ишларни самарали ташкил қилиш учун, “Ватандошлар” жамоат фондига 300 миллиард сўм ажратилади.
Ушбу жамоат фондининг ваколатлари ҳам кенгайтирилади. Ватандошлар билан янада яқинроқ ишлаш учун янги инструмент ва имкониятлар яратиб берилади”, – деди президентликка номзод.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг