Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга борди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қирғизистонга келди.
"Манас" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров ва бошқа расмийлар кутиб олди.
Ташриф доирасида эртага давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг