“Шарқ атиргули” фестивали бу йил халқаро миқёсда ўтади

17:24 02 Май 2018 Маданият
1759 0

Пойтахтимизда ташкил этилган анжуманда шу ҳақда маълумот берилди.  

Ўзбекистон Маданият вазирлиги тасарруфидаги “Шарқ атиргули” болалар ижод уйи ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиладиган фестивалда Қозоғистон, Россия, Туркия, Болгария, Чехия, Франция каби чет давлатлардан мингга яқин ёшлар вокал, хореография, анъанавий эстрада ижрочилиги йўналишлари бўйича ўз маҳоратларини намойиш этиши кутилмоқда. Ғолиблар диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Фестиваль шу йилнинг 2-7 май кунлари ўтказилади. Фестиваль доирасида иштирокчилар юртимизнинг тарихий шаҳарларига ҳам саёҳат қилиши режалаштирилган. 

Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.
 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер