Шарофиддин Болтабоев бронза медали учун ўтиш баҳсида қатнашади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
2-босқичда ироқлик рақиби Сажжад Сеҳин дисквалификация ҳисобига ютган, сўнгра франциялик Альфа Умар Жалони иккита ваза-ари ҳисобига мағлуб этган спортчимиз Жанубий Корея вакилига имкониятни бой берди.
Шунга қарамасдан, Шарофиддин Болтабоев ўтиш босқичида қатнашадиган бўлди.
У 81 кг вазн тоифасида бронза медали учун ўтиш баҳсида тожикистонлик Сомон Маҳмадбековга қарши татамига чиқади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик эшкак эшувчи олимпиада ярим финалига йўл олгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг