Шахмат: Нодирбек Абдусатторов БААда чемпион бўлди
Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича “5th Sharjah Masters 2022” халқаро турнир якунланди.
31 давлатдан 80 нафар шахматчи иштирок этган мусобақа швейцарча тизими бўйича 9 турда ўтказилади.
Турнирда Ўзбекистон шарафини Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Ҳумоюн Бегмуратовлар ҳимоя қилишди.
Мусобақа якунларига кўра, ушбу халқаро турнирда 9 турдан кейин 7 очко тўплаган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов чемпионликни қўлга киритди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг