Шайҳонтоҳур туманида жойлашган савдо мажмуасида ёнғин содир бўлди
28 октябрь куни соат 06:58 да Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Бўстон” МФЙ, Беруний кўчасида жойлашган “Эcобозор” мажмуасида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 07:19 ўраб олинган ва соат 07:26 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида савдо мажмуасининг 80 кв.м ташқи девор қопламаси қисми ва шу жойдаги кафенинг 70 кв.м майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида савдо мажмуасининг 7000 кв.м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг