Шаҳрисабзга сел келди. Кўл қишлоғига олиб борадиган йўл 10 соат ёпилиб қолди
Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз туманининг Кўл қишлоғига олиб борувчи йўлнинг 10 соат ёпилиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, кеча Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ва дўл ёғди. Натижада тўпланиб қолган майда тош заррачаларининг сел тошқинида оқиб келиши оқибатида тоғли Кўл қишлоғига олиб борадиган йўлнинг ҳолатига зарар етган ва вақтинча қатнов тўхтатилган.
Қайд этилишича, вазиятдан хабар топган Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги зарурий техникалар ва ёқилғи маҳсулотларини талафот жойига юборган.
Айни вақтда вазият барқарорлашган. Йўл ҳолати яхшиланиб, автомобиль қатнови тикланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг