Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди
Олимпия ўйинлари совриндори, ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов 24 ноябрда профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади. Шу куни ҳамюртимизга мексикалик чарм қўлқоп устаси Мигель Самудио рақиблик қилади.
Маълумот учун, Шаҳрам бугунги кунгача профессионал боксда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. 4 та баҳсни у муддатидан олдин якунлай олган.
27 ёшли Самудио эса профессионал боксда 53 маротаба жанг қилишга улгурган. Жангларнинг 41 тасида у ғалаба қозонган (25 таси нокаут эвазига). 11 та жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган (9 та нокаут). Яна битта жангда эса дурангга эришган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг