Шаҳарда яна педофил пайдо бўлдими?
Иллюстратив фото
Интернет тармоғида ва Telegram мессенжерида Юнусобод туманида “Спарк” автомобилини бошқарган йигит вояга етмаган болага қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар тарқалди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари “шаҳарда яна педофил пайдо бўлди” деган асоссий тахминлар тарқатишмоқда.
ИИББнинг маълум қилишича, юқоридаги ҳодисалар 20 октябрь душанба куни содир бўлди. Воқеа жойига тезда Тошкент шаҳар ИИББ ППХ ва Миллий гвардия ходимлари етиб боришди. Жабрланувчи сифатида ички ишлар органларига ҳеч ким мурожаат қилмади. “Спарк”ни бошқарган йигит ҳақида қуйидагиларни маълум қиламиз. Ҳайдовчининг шахси аниқланиб, у – 19 ёшли Х.Ш. эканлиги маълум бўлди. Унинг гапларига қараганда, болани кўриб қолганда, у Юнусобод туманидаги мактаблардан бирининг ёнида 17 ёшли ўртоғи У.О.ни кутиб турган бўлган. Бола йўл бўйида узоқ вақт туриб қолганлиги сабабли Х.Ш. уни уйига олиб бориб қўйишни таклиф қилган. “Ғараз ният хаёлимдаям йўқ эди”, - дейди йигит.
“Огоҳликни йўқотмаган фуқаролар 102 рақамига қўнғироқ қилиб тўғри қилишган. Аммо миш-миш ва тахминлар тарқатиб, ваҳима қилиш нотўғри. Ота-оналардан ижтимоий тармоқларда, мессенжерларда ва гуруҳларда миш-миш ва тахминларни тарқатмасликни сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг