Шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлинг — пойтахт ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди
Бугун, 5 март куни Тошкент шаҳри ҳудудида ёғингарчилик ва кучли шамол бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан пойтахт ҳокимлиги шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига огоҳлантириш билан чиқди.
Унда айтилишича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли электр симларининг узилиши ҳамда зарарланган дарахтларнинг қулаши кузатилиши мумкин.
Ҳокимлик ноқулай об-ҳаво шароитида қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришга чақирган:
- автомобилларингизни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирманг;
- шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлинг;
- ўзингизни, яқинларингизни ва шахсий мулкингизни асранг.
Шунингдек, фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда, 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82 телефон рақамларига мурожаат қилишлари эслатиб ўтилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг