Шафтоли экспорти қарийб 16 минг тоннага ошган
Фото: Иллюстратив cурат
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида хорижга қиймати 50 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 53,4 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 16 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон шафтоли экспорт қилган давлатлар:
Россия – 45,5 минг тонна;
Қирғиз Р. – 4,6 минг тонна;
Қозоғистон – 2,7 минг тонна;
Туркманистон – 412 тонна;
Беларус – 241 тонна;
Монголия – 7,1 тонна;
БАА – 4 тонна.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг