Сергелида ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

20:32 16 Февраль 2020 Жамият
760 0

Фото: www.google.com

Бугун, 16 февраль куни соат 07:30 ларда Сирғали тумани Чоштепа кўчасида Янгийўл туманида яшовчи О.А. “ВАЗ-2106” русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб руль бошқарувини йўқотган ва йўл четида жойлашган уйнинг деворига урилган. Шундан сўнг Янгийўл туманида яшовчи Р.Ш. “Ласетти” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб келиб “Ваз 2106” русумли транспорт воситаси олдида турган пиёдаларни уриб юборган.

Натижада, пиёдалар С.И. ва М.Н.лар воқеа жойида, пиёда Д.Р. эса шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этишган.

"Ҳурматли йўл ҳаракати қатнашчилари йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни, ҳайдовчилар эса йўл ҳаракати қоидаларини тўлиқ ўзлаштиришларини, носоз транспорт воситаларини бошқармасликларини сўраб қоламиз", дейилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер