Сергели туманига янги ҳоким тайинланди
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Исматов Даврон Рахимджонович Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Даврон Исматов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент молия институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида таҳсил олган. Маълумоти олий.
Исматов мазкур тайинловга қадар, 2024 йил февраль ойидан Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг