Сердар Бердимуҳаммедов Туркманистоннинг янги президенти этиб сайланди

13:05 15 Март 2022 Дунё
1395 0

Фото: Архив сурат

2022 йилнинг 12 март санасида Туркманистонда бўлиб ўтган президент сайловининг якуний натижалари эълон қилинди. Овоз беришда рўйхатдан ўтган 3 млн 460 минг 80 сайловчиларнинг 97,17 фоизи ёки 3 млн 362 минг 053 нафар сайловчи иштирок этди.

Сайловда 9 та номзод иштирок этди. Овоз бериш натижалари номзодлар бўйича қуйидагича:

Лебоп вилояти молия-иқтисодиёт ўрта мактаби директори Перхат Гуванчгулиевич Бегенджов – 2,02%

Мари вилоят ҳокими ўринбосари Агаджан Бекмурадов – 7,22 %

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Сердар Гурбангулиевич Бердимухаммедов - 72,97 %

«Awaza» санаторияси бош шифокори, Туркманистон Межлиси депутати Бердимаммет Ханмамедович Курбанов – 2,22 %

«Wepaly gurluşyk» хўжалик жамоаси директори Мередов Бабамурат Тиркешович -1,08 %

Туркманистон давлат жисмоний тарбия ва спорт институти илмий ишлар бўйича проректори Хидир Какабаевич Нуннаев – 11,09 %

Туркманистон демкоратик партияси Тошҳовуз вилояти Сапармурод Туркманбоши этрапи қўмитаси раҳбари Максат Мирадович Одешов 1,15 %

Ахал вилояти Бабадайхон этрапи санитар-эпидемиологик хизмати раҳбари Максатмурад Аширгелдиевич Овезгелдиев 1,16 %

Туркманистон давлат энергетика институти «Қайта тикланувчи энергия манбалари» ишлаб чиқариш маркази директори Какагелди Атажанович Сариев 1,09 % .

Туркманистон Сайлов кодексининг 76-моддасига кўра, Туркманистон Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 14 мартдаги қарорига асосан Сердар Гурбангулиевич Бердимухаммедов 72,97 % овоз билан Туркманистон Республикаси Президенти деб эълон қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер