Сербия президенти мамлакатда ўлим жазосини қайтаришга чақирди
Иллюстратив фото
Сербия президенти Александр Вучич халққа мурожаатида ҳукуматни мамлакатда ўлим жазосини қайтаришга чақирганини айтди.
“Мен Бош вазирга [Ана Брнабичга] ўлим жазосини қайтаришни таклиф қилдим, бироқ у ва ҳукумат бунга қарши. Чунки агар шундай бўлса биз ва Беларусь Европада ўлим жазосига эга мамлакатлар бўламиз”, дейди Вучич. Унинг қўшимча қилишича, мамлакат “жуда ақлли бўлмаган” конвенциялар туфайли бунга эриша олмайди.
Сиёсатчининг сўзлари шу йилнинг 5 майга ўтар кечаси Белград яқинидаги қишлоқда содир бўлган фожиа ортида айтилди. Гумонланувчи 21 ёшли Урош Б. маҳаллий мактаб ҳовлисида ҳуқуқ-тартибот идораси ходими билан жанжаллашиб, уйидан қурол олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ва унинг синглисини отиб ўлдирган. Кейин у яқин атрофдаги қишлоқда отишмани давом эттирган ва у ерда полициядан яширинишга уринган. Натижада 8 киши ҳалок бўлган, яна 13 киши тан жароҳати олган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг