Сентябрь ойида кучли магнит бўронлари кузатилиши мумкин

22:00 07 Сентябр 2020 Дунё
3568 0

Астрофизикларнинг огоҳлантиришича, жорий йилнинг сентябрь ойида магнит бўронлари анча кучаядиган бир нечта даврларга дуч келамиз. Булар 6 сентябрь ҳамда 18-19 ва 23-25 сентябрь кунларига тўғри келади. 

Кеча магнит бўронининг 1-куни кузатилди. Кимлардадир қон босими ортиши ёки уйқу босиши, ҳолсизлик, кун бўйи бош оғриб юришига ўхшаган ҳолатлар содир бўлган бўлиши мумкин.

Бу ҳолат 18-19 ва 23-25 сентябрь кунлари яна қайтадан бўлиши мумкин. Чунки шу кунлари Ерда магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда.

Магнит бўроннинг кучли таъсири эса 22 ва 26 сентябрь кунларида кузатилади.

Қон босими бор одамларга шу кунлари кўчада камроқ юриш тавсия қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер