Сенинг жасоратинг мангу
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида бўлиб ўтган «Сенинг жасоратинг мангу» номли онлайн-телекўприк шаклидаги тадбир асакалик уруш қатнашчиси Ғулом Ёқубов хотирасига бағишланди.
— Иккинчи жаҳон урушида иштирок этган Ғулом Ёқубов ўз вақтида Совет Иттифоқи қаҳрамони унвонига муносиб топилган, — дейди меҳнат фахрийси Абдуқаҳҳор Холиқов. — Фашист босқинчиларига қарши олиб борилган жангларда жасорат кўрсатган. Афсуски, Могилёв вилояти Бихов туманидаги Лудчитса қишлоғи ўрамидаги жангда мардларча ҳалок бўлган. Орадан ўтган йиллар давомида замон ўзгарди, бироқ қаҳрамон хотираси қалбларда мангу яшамоқда. Уни нафақат мамлакатимизда, балки Беларусь Республикасида ҳам фахр ва ифтихор билан ёдга оладилар.

Ҳар икки давлат элчихонаси, «Свитанак» Беларусь маданият маркази вакиллари ҳамда Ўзбекистон ва Беларусь мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирок этган хотира тадбирида ҳамюртимизнинг мардлиги, жасорати ёдга олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг