Сенаторлар жойларда «Ўзбекистон – 2030» стратегияси вазифаларини муҳокама қилмоқда

17:28 28 Январь 2026 Сиёсат
468 0

Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги мажлисида сенаторлар, экспертлар, халқ депутатлари вилоят ва Термиз шаҳар Кенгашлари депутатлари, шунингдек, ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган давлат бошқаруви тизимидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Дилбар Суванова «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятига тўхталиб, ҳужжат давлат бошқарувини очиқ, самарали ва халқ манфаатларига йўналтирилган тизимга айлантиришга қаратилганини таъкидлади.

Қайд этилганидек, Стратегия ижтимоий-иқтисодий ривожланишни жадаллаштириш, давлат органлари фаолиятида ҳисобдорлик ва шаффофликни кучайтиришда муҳим дастуриламал ҳисобланади.

Депутатлар «Ўзбекистон – 2030» стратегияси мамлакатни узоқ муддатли барқарор тараққиёт йўлига олиб чиқиш, ислоҳотларни тизимли давом эттириш ва янги босқичга кўтаришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер