Сенаторлар пахта йиғим-терими жараёнларини ўрганди

15:58 13 Октябр 2020 Жамият
1044 0

Яқинда Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Одилжон Иминов бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Сурхондарё вилояти Термиз туманида пахта йиғим-терими жараёнида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчиларга яратилган шарт-шароитларни ўрганди.

Бундан ташқари, Олий Мажлис Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ўринбосари Рисқул Сиддиқов раҳбарлигидаги Республика ишчи гуруҳи ҳам Сирдарё вилояти Ховос туманида пахта йиғим-терими жараёнини ўрганди.

Ўрганиш давомида теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг саломатлигидан мунтазам хабардор бўлиб бориш, қолаверса, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалаларга урғу берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер