Сенатор ташаббуси билан дарё атрофи тозаланди

18:40 15 Апрель 2020 Жамият
2065 0

Фото: senat.uz

Жорий йилнинг февраль ойида сенатор А.Сангинов Денов тумани фаоллари ва депутатлари билан бўлган учрашувлари давомида ҳудуддаги Ўзбекистон ва Гулобод маҳаллалари оралиғидан кесиб ўтувчи катта Қизил сув дарёси қирғоқларига селга қарши ҳимоя дамбасини қуриш ва таъмирлаш ишлари бўйича мурожаат қилинган эди. Сенатор А.Сангинов томонидан ушбу мурожаат жойига чиқиб ўрганилди. Ҳақиқатдан ҳам дарё қирғоқлари емирилиб, таъмирталаб аҳволда эканлиги ҳамда сел келган вақтда аҳоли ва экин майдониларига хавф-талофотлар етказиши мумкинлиги маълум бўлди. Шундан сўнг сенатор ташаббуси билан ушбу дарё қирғоқларини таъмирлаш ишлари жорий йилнинг 21 февралидан бошланди. Емирилиб кетган дарё четларига селга қарши тошлар сурилиб, 500 метрли ҳимоя дамба деворлари деворлари барпо этилди.

Фото: senat.uz

Аҳолининг мурожаати ўзининг ижобий ечимини топди. Маҳалла аҳлининг сел ва тошқинлардан бўладиган хавфсизлиги таъминланди.

***

Шунингдек, Олий Мажлис Сенати аъзоси А.Сангиновнинг Сариосиё туманида ўтказган сайёр қабулида ҳам аҳоли томонидан Сангардак дарёси қирғоғининг сел ва тошқин хавфи мавжуд бўлган қисмини тозалаш юзасидан мурожаат қилинганди.

Фото: senat.uz

Сенаторнинг ташаббуси билан Сангардак дарёси (Манжизасой) қирғоғининг 2000 метр қисмини ҳимоя қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича қайта реконструкция ишлари амалга оширилди.

Фото: senat.uz

Қирғоқнинг 1000 метр қисми сеткали габион ва бетон қопламалари билан мустаҳкамланди. Қолган 1000 метр қисмида Манжизасой ўзани тозаланиб, кенгайтирилиб қирғоқлари кўтарилди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер