Сенатор Наманганда бир гуруҳ иқтидорли ёшлар билан учрашди
Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов Наманган вилоятига хизмат сафари давомида бир гуруҳ иқтидорли ёшлар билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида ёшларнинг илмий изланишлари, инновацион ғоялари ҳамда келажак режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот жараёнида давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 24 февраль куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда илгари сурилган муҳим ташаббус ва таклифларнинг мазмун-моҳияти кенг муҳокама қилинди. Ушбу ташаббусларни амалиётга самарали жорий этиш, ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар тингланиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг