Сенатор маҳалладаги сув муаммосини бартараф этди
Фото: senat.uz
Аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш, уларга муносиб шароитлар яратиш ҳар бир раҳбарнинг бурчи ва вазифасидир. Шу мақсадда Сурхондарё вилоятидан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзоси Абдуғани Сангинов томонидан хайрли ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, сенаторнинг февраль-март ойларида Денов туманида ўтказган сайёр қабулида аҳоли томонидан ичимлик суви муаммоси юзасидан мурожаатлар билдирилган эди. Шундан келиб чиқиб, ушбу ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича жами 35 та маҳаллага сув қудуқлари барпо этилди.
Жумладан, 10 та маҳаллада 10 та янги сув қудуқ (артизан)лари ва сув миноралари қурилиб, ишга туширилди. Яна 10 та маҳаллада 15 та янги сув насослари ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди. Қолган сув қудуқлари эса тозаланиб, таъмирлаб берилди.
Халқимиз азалдан “Сув келтирган элда азиз”, деб бежиз айтишмаган. Шундай экан бу каби савобли ишларга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак.
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг