Сенатор коронавирус асоратларидан вафот этди
АҚШ Вакиллар палатаси аъзоси, сенатор Рон Райт коронавирусдан вафот этган. Бу ҳақда "The Hill" нашри хабар бермоқда.
"Конгресс аъзоси Рон Райт 2021 йил 7 февралда вафот этди", дейилади расмий хабарда.
Рон Райт 67 ёшда бўлган. Унга январь ойи охирида коронавирус ташхиси қўйилган. Бу АҚШда конгрессменлар орасида коронавиурс инфекцияси асоратлари туфайли қайд этилган биринчи ўлим ҳолати ҳисобланади. Аниқлик киритилишича, сенатор саратон касаллиги қарши курашиб ҳам келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг