Сенатор давлат бошқарувини такомиллаштириш масалаларига бағишланган халқаро конференцияда иштирок этди

11:42 26 Март 2026 Сиёсат
250 0

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Кодирхонова Тошкент шаҳрида «Келажак учун давлат бошқарувини мустаҳкамлаш» мавзусида ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди.

Мазкур тадбирда давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, стратегик режалаштиришни жорий этиш, рақамли трансформация жараёнларини жадаллаштириш ҳамда давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга қаратилган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Анжуман давомида «Ўзбекистон давлат бошқарувининг салоҳиятини оширишга кўмаклашиш» лойиҳаси доирасида эришилган амалий натижалар тақдим этилди. Стратегик режалаштириш тизимини шакллантириш, натижадорликка асосланган бошқарув механизмларини такомиллаштириш, давлат хизматини модернизация қилиш борасидаги ютуқлар шулар жумласидандир.

Давлат бошқарувида инклюзив етакчиликни ривожлантириш ва хотин-қизлар имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган алоҳида муҳокама ҳам бўлиб ўтди. Унда сенатор давлат бошқарувида аёллар етакчилигини кучайтириш, уларнинг қарор қабул қилиш жараёнларидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда институционал ислоҳотларда фаоллигини ошириш зарурлигини таъкидлади.

Мазкур конференция давлат бошқаруви соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва ўзаро фикр алмашиш учун муҳим мулоқот майдонига айланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер