Сенатор бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарёда ижтимоий масалалар ўрганилди

17:08 13 Апрель 2026 Сиёсат
327 0

Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулхаким Эшмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятининг Олтинсой, Шўрчи, Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманларида аҳолини ўйлантираётган долзарб ижтимоий муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.

Ўрганишлар давомида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, томорқалар инфратузилмасини ривожлантириш, маҳаллаларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, йўл ва коммунал инфратузилма ҳолати, тиббий ва таълим хизматларидан фойдаланиш имконияти ҳамда аҳоли бандлигини ошириш каби масалалар ҳам диққат марказида бўлди. Шу билан бирга, фуқароларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди, масъул идораларга тегишли кўрсатмалар берилди ва аниқланган муаммоларни тезкор ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинди.

Ишчи гуруҳ, шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда ҳомийлар кўмагида Олтинсой тумани «Тўхтамиш» маҳалласида барпо этилган замонавий кўприкнинг очилиш маросимида ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида сенатор маҳаллаларда «хавфсиз ҳудуд» тамойилини тўлиқ жорий этиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, фуқароларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги иштирокини кучайтириш масалаларига алоҳида урғу берди.

Ишчи гуруҳ томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслар асосида жиноятчиликни қисқартириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда хавфсиз яшаш муҳитини шакллантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер