Сенатор бошчилигида маҳалла йўллари таъмирланмоқда

15:11 06 Июль 2020 Сиёсат
1202 0

Яқинда Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Носирбек Абдуллаханов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ирода Қўчқорова билан биргаликда Наманган шаҳри «Наврўз» ва «Мингчинор» маҳалларидаги ижтимоий муаммоларни ўрганди.

«Мингчинор» маҳалласидаги 4-ўтиш йўли «А.Ирматов», «Завқий» ва «Самандар» кўчаларида яшовчи аҳолидан электр энергияси таъминоти бўйича эътирозлар талайгина. «Мингчинор» маҳалласи ҳудудидаги кўчаларда электр истеъмолчи объект ва хонадонлар кўплиги сабабли ишлаб турган 250 кв электр трансформатор кучланиши етарли даражада эмаслиги боис таъминотда вақти-вақти билан узилишлар кузатилади. Бу эса аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги «Завқий 1-ўтиш йўли», «Файз кўча 4-ўтиш йўли», «Самандар» ва «А.Ирматов» кўчаларидаги йўлларга асфальт ётқизиш масаласи кўриб чиқилди.

«Наврўз» маҳалласининг «1-оралиқ Лолазор» ва «1-2-5-оралиқ Наврўз» кўчалари йўлларининг ҳам ҳолати ачинарли аҳволда. Йўлларда ўйдим-чуқурлар кўплигидан машиналар тугул пиёдалар ҳам ҳаракатланишга қийналади. Айниқса, куз ва қиш мавсумидаги ёғингарчилик бу йўллардан қатнашда ноқулайликлар келтириб чиқаради. Тез-тиббий ёрдам машинаси ҳам ушбу кўчаларга киришга қийналмоқда. Мазкур масала бўйича бир неча бор мутасаддиларга мурожаат қилинган, аммо натижа йўқ.

Мазкур масалалар бўйича тегишли ташкилотларга кўрсатма берилди ва уларнинг ечими юзасидан сенатор назорати ўрнатилди.

Яна бир жиҳат, Наманган шаҳридаги «Бобораҳим Машраб» маҳалласининг «Имом Бухорий» кўчасидаги йўлларни таъминлаш тўғрисида аҳолидан мурожаатлар келиб тушган. Шунинг асосида сенатор Н.Абдуллаханов бошчилигида ушбу йўллар жорий таъмирланмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер