Сенатор Бектемир туманида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганди

11:26 03 Февраль 2026 Сиёсат
324 0

Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурханов ҳамда Бош прокурор ўринбосари – ҳарбий прокурор Отабек Холбоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Тошкент шаҳри Бектемир туманида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Бектемир тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида (ИИО ФМБ) жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, тумандаги маҳаллаларда, жумладан, «Олтинтопган» маҳалласида хавфсиз муҳитни шакллантириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди. Маҳаллаларда видеокузатув камералари, домофон тизимлари ҳамда «ташвиш тугмалари» ўрнатилиши ҳолати ва мавжуд муаммолар ўрганилди.

«Маҳалла еттилиги», профилактика инспекторлари ва бошқа масъул ходимларнинг фаолият натижалари муҳокама қилиниб, аҳоли хавфсизлигини таъминлашда тизимли ёндашувни янада кучайтириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Ташриф якунида Бектемир тумани ИИО ФМБда йиғилиш ўтказилиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер