Сенатор АҚШни Украинага қўшин юборишга чақирди

17:29 18 Апрель 2022 Дунё
964 0

Фото: Reuters

Агар АҚШ у ерга ўз қўшинларини юбормаса, Украина «иккинчи Сурия»га айланиши мумкин. Ушбу фикрларни «CBS» телеканали эфирида АҚШнинг Делавер штатидан сенатор Кристофер Кунс маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, президент Жо Байден Украина атрофидаги вазият туфайли Россияга қарши санкциялар соҳасида кўп иш қилган. Аммо ҳозир вазият жуда таранглашган.

Аввалроқ «The Washington Post» газетаси Москва Қўшма Штатларни «оловга ёғ сепмаcлик» ва Киевга қурол етказиб беришни тўхтатишга чақиргани ҳақида ёзган эди.

Расмий равишда Россия томони Америка расмийларига мурожаат ҳақида хабар берилмади. Аммо Давлат департаменти «Ҳеч нарса бизни танланган стратегиядан воз кечишга мажбур қилмайди», дея маълум қилди. Қўшма Штатлар, шунингдек, Украинада «махсус ҳарбий операция» бошланишидан олдин ҳам кенг кўламли етказиб бериш ҳақида огоҳлантирганини билдирди.

24 февраль куни Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР раҳбарларининг ёрдам сўровига жавобан Украинада «махсус ҳарбий операция» ўтказишга қарор қилганини маълум қилди. Бу қарор АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан Россияга қарши янги санкциялар қўлланишига сабаб бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер