Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда «Оила ва гендер» институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

10:40 01 Апрель 2026 Сиёсат
143 0

Жорий йилнинг 31 март куни Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур меморандум мамлакатимизда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва гендер тенгликни таъминлашга қаратилган ислоҳотларни илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ҳужжат доирасида оила ва гендер сиёсати соҳасида қонунчиликни такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик қилинади.

Шунингдек, оилалар барқарорлигини таъминлаш, хотин-қизлар бандлигини ошириш, гендер тенгликни таъминлашга оид масалалар юзасидан социологик тадқиқотлар ўтказиш, илмий-таҳлилий материаллар тайёрлаш ва экспертлик хулосаларини ишлаб чиқиш назарда тутилган.

Хотин-қизлар ва оилалар муаммоларини чуқур ўрганиш, уларни ҳал этишга қаратилган амалий механизмларни жорий этиш, шунингдек, илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва амалиётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер