Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси 24 август куни чақирилади

20:49 22 Август 2023 Сиёсат
837 0

Жорий йилнинг 22 август куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Уни Сенат Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлисини 2023-йилнинг 24 август куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Қайд этилганидек, видеоконференсалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган мазкур ялпи мажлисда қатор масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.

“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида«ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валютани тартибга солишга, ижара ва лизинг муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида«ги, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига соғлиқни сақлаш органлари фаолияти ҳақида жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган  ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида«ги ҳамда “Ер қаъри тўғрисида«ги қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, ялпи мажлисда Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларини ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер