Сенатга Оилавий болалар уйларининг бир гуруҳ вакиллари таклиф қилинди
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Оилавий уйларни ташкил этган фидойи инсонлар, тақдир тақозоси билан ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалари билан Сенатга ташриф буюришди.
Самимий руҳда ўтказилган учрашувда давлатимиз томонидан болаларнинг манфаатларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Меҳрибонлик уйларининг ўрнига болаларнинг Оилавий уйларда тарбияланиши аҳамияти, болаларнинг салоҳиятини юзага чиқариш борасидаги имкониятлар юзасидан қизғин фикр алмашилди. Аҳамиятлиси, болаларнинг ўзлари ҳам мулоқотда фаол иштирок этишди.

Учрашувда сенаторлар ўзлари сайланган округларда фаолияти йўлга қўйилган Оилавий болалар уйларига ҳар томонлама кўмаклашиб туришга келишиб олдилар.
Шу билан бирга кўриб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг болалар манфаатларига мос келиши, бу йўналиш асосида қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг амалдаги ижроси устидан парламент назоратининг қатъий олиб борилиши ҳам белгилаб олинди.



















Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг