Сенатда Қатар Шўро кенгаши Раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Жорий йилнинг 4 апрель куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеясида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Қатар Шўро кенгаши Раиси Ҳасан бин Абдуллоҳ Ал-Ғаним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги парламентлараро муносабатларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Қатар парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, олий даражада эришилган икки томонлама битимларнинг ижросини таъминлаш ва қонунчилик соҳасида тажриба алмашишни давом эттиришга келишиб олдилар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг